+99890 024 55 03
allergocenteruz@gmail.com

❗️ Қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш терида қандай асоратларни келтириб чиқаради?

☀️ Одатда юртимизда ёз фаслининг энг юқори ҳарорат қийматлари “чилла” даврига тўғри келади. Бироқ бу йил июнь ойида ҳам мамлакатимиз бўйлаб аномал иссиқ об-ҳаво кузатилиб, айрим ҳудудларда ҳарорат анча юқори бўлди.

(https://telegra.ph/file/241d3737f880ab83e6037.png)‼️ Албатта бундай пайтда қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш турли касалликларни келтириб чиқаради. Хусусан, мутахассислар жазирама кунларда қуёш нури туфайли инсонларда турли аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

🏥 Хусусан, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг маълум қилишича, терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида юзага келадиган касаллик фотодерматоз деб аталади. Статистик маълумотларга кўра, бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди.

🔴 — Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди, — дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.

🩺 Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади.

❗️Тошмалар жазирама таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади.

🔬Кўпинча фотодерматоз белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

❓Хўш, бундай вазиятда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозим?

🌳 Аввало, соат 10:00 дан 15:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.

📌 Имкон қадар ёпиқроқ кийиниш керак.

✅ Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

💊 Баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтириши мумкин. Шу боис препаратнинг қўллаш кўрсатмаларини диққат билан ўқиш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

🚫 Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул.

‼️ Шунингдек, Эритромицин, Тетрациклин ва Стрептомицин каби дорилар ультрафинафша нурларини кучли тортиб олиш хусусиятига эга. Ушбу малҳамларни қабул қилган ёки юз соҳаларига суртган беморлар иссиқ кунларда кундузи кўчага чиқишлари мумкин эмас.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Добавить комментарий