+99894 650 37 57
allergocenteruz@gmail.com

Месяц: Сентябрь 2022

❗️Наслий ангиоэдема: Беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун хирург, гинеколог, терапевт ва оилавий шифокорлар малакаси оширилмоқда.

(Давоми) Маълумотларга кўра, дунёда наслий ангиоэдемага чалинган беморларнинг 20-30 фоизи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Мутахассислар буни касалликка ўз вақтида тўғри ташхис қўйилмаслиги билан ҳам изоҳлайди. Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова наслий ангиоэдема диагностикаси ва даволаш усуллари ҳақида ўз хулосаларини баён этди. — Ушбу касаллик аломатлари кузатилган беморлар…
Читать дальше

Наслий ангиоэдема: Дунёда ушбу камёб касалликдан ўлим кўрсаткичлари нега юқори?

Инсон организмдаги ҳар бир аъзо, ҳатто энг кичик ҳужайраларгача маълум бир вазифани бажаради. Худди шу сингари ингибиторлар зиммасидаги функциялар ҳам ўта муҳим. Улар — танамиздаги ички “қўриқчи”лар. Бизни вирус, бактерия каби ташқи “душман”лардан ҳимоялайди. Қонда махсус антитаналарни ҳосил қилиб, “чақирилмаган меҳмон”ни зарарсизлантиради. C-1 ингибитори ҳам — шулардан бири. Танада унинг етишмовчилиги ёки фаоллиги пасайиши туфайли…
Читать дальше

❗️Мутахассис: Никелдан тайёрланган буюм ва жиҳозлар аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин

Бугун аллергия эпидемияга қиёсланади. Чунки XXI асрда ер юзида энг кўп тарқалган ноинфекцион хасталиклар орасида шу турдаги касалликлар етакчи ва у дунё аҳолисининг 35-40 фоизида учрайди. Хавотирли жиҳати, кейинги ўн йил ичида аллергиядан азият чекувчи беморлар сони 2 баробар ошган. Бу экологик муаммолар, нотўғри овқатланиш, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам ҳаракатлилик каби…
Читать дальше

❗️Атопик дерматитни даволашда дори-дармон терапиясининг ўзи етарли эмас

Ўзбошимчалик билан қўлланиладиган тиббий муолажалар оғир асоратларни келтириб чиқариши маълум. Оқибатда бемор тезроқ соғайиш ўрнига, аҳволи янада оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Хусусан, болаларда кўп учрайдиган атопик дерматитни даволашда ҳам шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қабул қилиш тақиқланади. Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий маркази тадқиқотчиси Гулмира Разикова бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди. —…
Читать дальше

‼️ЭЪЛОН‼️ Ординатурага кабул!

🏨Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази клиник ординатурасига👩‍🎓»Аллергология ва клиник иммунология» мутахассислиги бўйича РИИАМ илмий бўлими хужжатларни 🖨ON-LINE тарзда қабул қилишини эълон қилади.Хужжатлар қуйидаги манзилда 📬 хужжат топшириш (https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSc9jjKjX_cgHH4kZjfENDgYkbKRWqX44QTOPzvlikL-t_DP_Q/viewform?usp=sf_link) 📞☎️+99894 650 37 57☎️📞қабул қилинади. ✅Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: РИИАМ директори проф. Разикова И.С. номига ариза; Паспорт нусхаси; Диплом ва унинг иловасининг нусхалари; Меҳнат дафтарчаси (агар олдин…
Читать дальше

❗️Атопик дерматит бронхиал астманинг илк белгиси бўлиши мумкин

Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар тўрт нафар боладан бири атопик дерматитдан азият чекади. Чақалоқларда учрайдиган тери тошмаларининг 85 фоизгача қисми айнан ушбу хасталик аломатидир. Қолаверса, қизларда бу дард ўғил болаларга нисбатан 1,5 баравар кўпроқ қайд этилиши ўз исботини топган. Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий маркази тадқиқотчиси Гулмира Разикова билан ушбу хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари,…
Читать дальше