+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Лайелла синдроми: Қандай дорилар кучли аллергик реакцияларни келтириб чиқаради?

🩺 Аксарият касалликларни дори-дармонсиз даволаш қийин. Аммо шундай беморлар борки, шифобахш препаратлар уларнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин. Лайелла синдромидан азият чекувчи кишилар ана шу тоифага мансуб.

▶️ Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова ушбу касаллик белгилари, асоратлар ва даволаш усуллари ҳақидаги хулосалари билан ўртоқлашди.

— Лайелла синдроми ўта жиддий аллергик касаллик, — дейди мутахассис. — Бу дардга чалинган 25 фоиздан 75 фоизгача беморларнинг ҳаёти ўлим билан якун топади, У организмнинг дорилар, масалан, антибиотик, сульфаниламид ва ностреоид яллиғланишга қарши воситаларга реакцияси сифатида намоён бўлади.

💉 Хасталик асосан оғир аллергик анамнезга эга кишиларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар фонида ривожланади. Яъни бундай беморлар юқорида қайд этилган препаратларни қабул қилгач, аҳволи оғирлашади. Иммунитет организмни хасталикдан ҳимоя қилиш ўрнига ўз тўқималарини йўқ қилишга киришади. Бунга, асосан:

📌 45 фоиз ҳолатда — сульфаниламидлар,
📌 40 фоиз ҳолатда — антибиотиклар,
📌 10 фоиз ҳолатда — талваса (судороги)га қарши дорилар;
📌 5-10 фоиз ҳолатда — яллиғланишга қарши препаратлар;
📌 1-3 фоиз ҳолатда — силга қарши дорилар сабаб бўлади.

💊 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.

‼️ Лайелла синдроми кўпинча бошқа аллергик касалликлар, масалан, экзема, атопик дерматит, бронхиал астма билан оғриган беморларда аниқланади…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *