+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Витамин-Д нинг аллергик реакциялардаги ўрни қандай?

Кўпчилика маълум, Д-витамини суяк тизимининг соғлом ривожланиши учун зарур бўлган калций ва фосфор алмашинувини бошқаришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Шунингдек, Д витамини иммун тизимга кирадиган ҳужайралардаги цитокинни чиқарилишига ҳам таъсир қилади ва IL-2 фаоллигини пасайтириб лимфоцитлар кўпайишининг пасайишига олиб келади (https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC7791503/?report=classic#b12).

Д витаминининг озиқ-овқат аллергияларидаги роли алоҳида аҳамиятга эга

Д витамини этишмовчилиги ичак барерларининг яхлитлигини пасайтиради, бу эса оз миқдордаги озиқ-овқат оқсилларининг иммун тизимига кириб боришига имкон беради.

Дунё бўйлаб Д витаминининг аллергик реакциялар билан қай даражада боғликлиги бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилган. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб аллергик касалликлар ташхисотида витамин-Д миқдорининг қон зардобидаги миқдорини аниқлаш кенг қўлланилмоқда.

Шу жумладан, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида хам ушбу текширув йўлга қўйилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.