+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Стационар хақида маълумот

Аллергия маркази яъни Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Марказида стационар шароитда беморлар юқори малакали, олий тоифали шифокорлар томонидан даволанадилар. РИИАМ стационари 45 ўринга мўлжалланган бўлиб, беморлар учун 4 ўринли, 2 ўринли оддий ва 1 ўринли люкс палаталар мавжуд.

Стационардаги беморлар хафтада бир марта марказ директори, профессор томонидан кўрикдан ўтказилади. РИИАМ стационарида беморлар қуйидаги нозологиялар асосида даволанадилар:

  • Бронхиал астма
  • Эшакеми (крапивница)
  • Ангионевротик шиш
  • Дори аллергияси
  • Овқат махсулотларига бўлган аллергия
  • Инсект (хашоротларга) бўлган аллергия
  • Лайелла синдроми
  • Стивенс-Джонсонс синдроми
  • Иммунодефицит холатлар
  • Бирламчи ва иккиламчи иммунодефицит
  • Аллергик холатлар ва хомиладорлик

Бўлимда даволанаётган беморлар келган кунларидан бошлаб барча зарур дори дармонлар билан таъминланадилар. Лабораторияда барча керакли текширув усуллари мавжуд бўлиб, беморларни холатлари, касалликни ташхислаш ва аниқлаш, даволашдан кейинги кўрсаткичлар асосида беморларга аниқ маьлумотлар берилади. Бўлимдаги беморлар доимо, кундузи даволовчи ва тунда навбатчи шифокорлар назоратида бўладилар.

Бўлимдаги даволанаётган беморларга нимадан аллергия келиб чиқганлигини, даволаш тартиби қандай бўлиши, аллергиядан вакциналар, аллергияда биринчи ёрдам, аллергияда диета (пархез) усуллари хақида аниқ маьлумотлар берилади ва даволанади.

Бўлимдаги беморлар учун хафтада бир марта “Астма мактаби” ўтказилади. Бу амалиётдан мақсад беморларага аллергик касаллик ва уларнинг ахамияти хақида кўпроқ маьлумот бериш, нафас машқларини тўғри бажаришни ўргатиш, ингаляторлар ва улардан тўғри фойдаланиш техникасини ўргатиш, аллергик касалликларда диета (пархез) хақида кўплаб маьлумотлар берилади.

Хозирги ватқда Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология марказининг стационар қисмида ўз фаолиятини юритаётган шифокорларимиз:

Ишмухамедова Шахло Бахтияровна

Кудратуллаева Барно Тураевна

Айдарова Наргиза Пулатовна

Икромова Дильноза Бахадировна

Акромов Анвар Тохир ўғли

Нормуродов Мираббос Элмуродович

Режавалиева Мафтуна Шухратовна

Хозирги пандемия шароитида беморларга қулайлик яратиш мақсадида стационар шифокорлари телеграм ва фейсбук орқали беморларга онлайн аллерголог маслахати беришмоқда (қуйидаги ссылкалар орқали мурожат қилишингиз мумкин):

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази поликлиникаси “Аллергиясиз хаёт тарзи тарафдоридир!”

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

+99871 214 55 07

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.