+99890 024 55 03
allergocenteruz@gmail.com

Акупунктура — аллергияда ёрдам берадими?

Акупунктура — мода бўлиб бормоқда. У ёрдамида депрессиядан тортиб гипертониягача даволашмоқда. Лекин у аллергияда ёрдам берадими?

Акупунктура — инга санчиш муолажаси.
Лазеропунктура — лазер ёрдамидаги акупунктура.

Аллергик ринитни даволашдаги Шанси провинсияси тиббиёт институти (Хитой (https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/25590322/)) шифокорлари текширувлари, Германия (https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/19055209/) олимлари, Миср (https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/31406538/) шифокорлари изланишлари шуни кўрсатадики игна санчиш муолажалари мустақил холда эмас, балки аллергик ринитни даволаш учун қўлланиладиган дори воситалар билан бирга амалга оширилса яхши натижа беради.

Фақат игна санчиш муолажаларини ўзи аллергик касалликларни даволай олмайди.

☎️ +99 871 214 55 07
☎️ +99 878 150 96 49

🌎Манзил: Тошкент шахри, Олмазор тумани, янги ТошМИ 8-бино, 1-қават.

Добавить комментарий