+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

❗️Лайелла синдроми аллергология марказида даволанмоқда

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:

— Асосан дорилар аллергияси оқибатида келиб чиқадиган Лайелла синдромида бадандаги пуфаклар ёрилгач, суюқлик таркибидаги эриган туз ва оқсиллар буғланади. Оқибатда тана сувсизланиб, қон қуюқлашади.

🫁 Натижада қон айланиши бузилиб, юрак, ўпка ва буйраклар фаолияти ёмонлашади. Гипертензия, тахикардия, юрак ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Пешоб ҳосил бўлиши ва заҳарли моддаларнинг организмдан чиқарилиши тўхтайди.

🔬Бундан ташқари, терининг тошмалардан жароҳатланган жойларига вирус ва бактериялар осон ўрнашиб, бошқа хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Кўзларнинг зарарланиши ҳисобига кўрлик юзага келиши мумкин. Хасталик кўпроқ болалар ва кексалар умрига зомин бўлади.

🩺 Лайелла синдромига аниқ ташхис қўйиш учун визуал текширув, қон ва аллергенлар таҳлили, тери биопсияси ва гистологик кўриклар талаб этилади.

🏥 Хасталик аниқланган беморларни зудлик билан интенсив терапия бўлимига ётқизиш зарур. Бироқ муолажа учун дори-дармонлар буюришда эҳтиёт бўлиш керак. Аввало, патологик жараёнларга сабаб бўлган препаратни аниқлаш лозим.

‼️Айни пайтда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликка аниқ ташхис қўйиш баробарида, уни самарали даволаш усуллари йўлга қўйилган.

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *