+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

🆘 Эхтиёт бўлинг, жазирама! 🔥

🔆Қуёшдан кузатиладиган аллергия 🙆‍♀️ натижасида турли шаклларда тошмалар: пуфакчалар, қаварчиқлар, қизил доғлар, куйишлар кўринишида:
🙎‍♀️кўкракнинг юқори қисмида;
🙍‍♂️бўйин;
🖐қўллар сохасида кузатилиши мумкин.
Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши, ва шишлар бўлиши мумкин.
⏱Тошмалар қуёш таъсир қила бошлаган биринчи соатларидан токи ҳафта давомида пайдо бўлиши мумкин.
🩺Кўпинча бундай фотодерматитлар муолажалардан сўнг йўқолиб кетади ва масумнинг охирига келиб мослашиш ривожланади. Аммо бу холат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши мумкин.
💁‍♀️Нима қилиш керак?

✅Аввало, соат 10:00 дан 15:00 гача соя жойларда бўлинг.
✅Тананинг очиқ жойларини кийим билан ҳимоя қилинг.
✅Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш кремларидан фойдаланинг.
✅ Баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки кучайтириши мумкин. Препаратнинг кўрсатмаларини диққат билан ўқинг ёки шифокор билан маслаҳатлашинг.
✅ Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларини ишлатаётган бўлсангиз сизга қуёшда юриш мумкин эмас, уларни тушдан кейин, кечқурунгача қўлланг.
✅ Шикоятларни бартараф этиш учун мутахассис билан маслаҳатлашгандан сўнг гормонал малҳамлардан фойдаланишингиз мумкин.
Сиз бундай реакцияларни бошдан кечирдингизми? Сизга нима ёрдам берди? Коментларда ёзиб қолдиринг 😊

☎️ +99 878 150 96 49
☎️ +99 871 214 55 07

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.