+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Молекуляр аллергодиагностика: Касалликлар инновацион усулда аниқланади!

Ҳозир ер юзида энг кўп тарқалган ноинфекцион хасталиклар орасида аллергик касалликлар юқори ўринни эгаллайди. У дунё аҳолисининг қарийб 35-40 фоизида учрайди.

Айниқса, кейинги ўн йил ичида жаҳонда аллергик касалликлар кўрсаткичи 2 баробар ошгани хавотирли ҳолат. Бу экологик муаммолар, нотўғри овқатланиш, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам ҳаракатлилик каби омиллар билан боғлиқ.

Демак, соҳага инновацион ёндашувлар, илғор ташхис ва муолажа усулларини кенг татбиқ этиш жуда муҳим! Молекуляр аллергодиагностика — ана шундай истиқболли йўналишлардан бири.

 Бугун пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ҳамкорлигида ҳамда хорижий ташкилотлар кўмагида ўтказилаётган халқаро форум айни шу масалалар муҳокомаси  бағишланган.

Тадбирда Австрия, Германия, Россия, Грузия, Қозоғистон каби қатор давлатлардан ташриф буюрган ҳамда юртимизда фаолият олиб бораётган аллергология-иммунология соҳаси бўйича етакчи олим ва мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.

Хусусан, форумда сўзга чиққанлар аллергик касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишда илғор тиббий технологиялардан фойдаланишнинг самарадорлиги хусусидаги тажрибалари билан ўртоқлашяпти.

Ўз навбатида, Ўзбекистонда бу борада эришилган ютуқлар, галдаги устувор вазифалар ҳамда мавжуд муаммоларнинг ечимларига доир  тақдимотлар, қолаверса, замонавий дори воситалари, янги диагностика технологиялари кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Тадбир давомида аллергология-иммунология соҳасига ихтисослашган амалиёт шифокорлари учун маҳорат дарслари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

☎️ +99 878 150 96 49
☎️ +99 871 214 55 07

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.