
Кеча 12-май Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази директори, т.ф.д., профессор Разиқова Илмира Садуллаевна бошчилигида бир гурух кўп йиллик тажрибага эга бўлган, олий тоифали етакчи мутахассислар: Раҳимова Муқаддас Раҳимовна, Тошкент вилояти бўйича маъсул аллерголог шифокор Қудратуллаева Барно Тураевна, Тошкент вилояти бош аллергологи Орипова Аропат Талиповна билан биргаликда Тошкент вилояти Чиноз туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлдилар.



Мазкур ташриф 24 мартдаги ПФ-33-сонли фармоиш ижросини таъминлаш ҳамда ҳалқ орасида Аллергик касалликларни олдини олиш ва даволаш мақсадида беморлар учун тиббий кўриклар ва тиббиёт ҳодимлари учун маҳорат ўқув семинар-дарслари ўтказилди.
☎️ +99 878 150 96 49
☎️ +99 871 214 55 07