+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Юртимизнинг етакчи аллергологлари аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказди!

Кейинги йилларда бутун дунёда аллергик касалликларга чалиниш кўрсаткичи 2 баробар ошган. Энг ёмони, унинг ўта оғир кечувчи янги турлари кўпаймоқда.

Мутахассислар бу ҳолатни экологик муаммолар, нотўғри овқатланиш, носоғлом турмуш тарзи, дори воситалари истеъмоли кўпайиши каби омиллар билан боғлайди.

Аммо ҳозир аллергик хасталиклар янада авж олган палла. Чунки дарахт ва майсалар гулга кирган. Бу эса поллиноз хасталигига чалинган ва аллергияга мойил бошқа беморлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу сабабли бугун Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан ўтказилган акцияга келган беморлар билан янада гавжум бўлди.

Муассасанинг маслаҳат поликлиникасида аллергология соҳасининг етакчи мутахассислари томонидан тиббий кўрик ва консультациялар, тери синамалари бепул ташкил этилди.

Хусусан, Италияда ишлаб чиқарилган “Alisei” диагностика автомат анализатори “in vitro” усули орқали 200дан ортиқ турдаги аллергияларни аниқлаш имконини беради. Бу эса тиббий текширувлар самарадорлигини янада оширди.

Акция доирасида жами 250 нафардан зиёд бемор бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.