![](https://allergocenter.uz/wp-content/uploads/2022/04/1-1024x1024.png)
Касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишда тиббий кўрикларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Шу боис Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази шифокорлари томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.
![](http://allergocenter.uz/wp-content/uploads/2022/04/2-1024x1024.png)
![](http://allergocenter.uz/wp-content/uploads/2022/04/3-1024x1024.png)
Айни баҳор вақтида аллергик беморлар учун бу кўрик жуда муҳим бўлди.
Кўрикда 55 нафар бемордан биоматериал (қон) олинди, шунингдек. ҳар бир бемор билан аллергик касалликлар бўйича ёзма сўровнома ўтказилди.
![](http://allergocenter.uz/wp-content/uploads/2022/04/4-1024x1024.png)
![](http://allergocenter.uz/wp-content/uploads/2022/04/5-1024x1024.png)
![](http://allergocenter.uz/wp-content/uploads/2022/04/6-1-1024x1024.png)
![](http://allergocenter.uz/wp-content/uploads/2022/04/7-1024x1024.png)
Ўтказилган бу тадбирнинг аҳамияти катта,- деди марказнинг болалар аллерголог шифокори Ҳаётхон Солиева.
- Шу йўл билан аллергик касалликлар ўз вақтида аниқланади ва аниқланган касаллик тезда даволанади. Хасталикнинг сурункали ҳолатга ўтиб кетишининг олди олинишида бу каби шифокор кўриклари муҳим аҳамиятга эгадир.
- Кўрик давомида шифокорлар фуқароларга турли хилдаги аллергик ҳамда нафас йўллари ва тери касалликлари ҳақида зарур тавсия ва маслаҳатлар беришди.
☎️ +99 878 150 96 49
☎️ +99 871 214 55 07