+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Профессорлар ҳалқ саломатлиги йўлида!

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази April 02, 2022

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Таниқли шифокорлар, олим ва мутахассислардан иборат гуруҳ соҳа ишини янада ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини муттасил ошириш бўйича зарур амалий кўмаклар бермоқда. Бинобарин, Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази вакилларининг фаолияти айниқса диққатга сазовордир.

Марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Разикова Илмира Садуллаевна бошчилигидаги гуруҳ Муборак КТМП қошида Муборак тумани хоким ўринбосари Базаров Фарид Ўралович, Муборак ТТБ раҳбари Арзиев Эркин, Педиатрия маркази мутахассиси Салохов Ф., Хирургия маркази мутахассиси Файзуллаев О., Фтизиатрия маркази мутахассиси Абдуллаева В.А. билан бирга жойларда «ҳонадонбай» тамойили асосида аҳоли саломатлиги, уларни қийнаётган тиббиётга доир муаммоларни ўрганишмоқда, фуқоролар ўртасида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жумладан касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.

Бевосита ишларни юқори даражада ташқил этишда, айниқса қисқа вақт ичида кўплаб беморларни кўришга ва уларни республика ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида даволанишига, рўйхат тузишга Муборак тумани хоким ўринбосари Базаров Фарид Ўралович, Муборак ТТБ раҳбари Арзиев Эркин яқиндан ёрдам бердилар.

Гуруҳ раҳбари т.ф.д. профессор Разикова Илмира Садуллаевна бошчилигидаги гуруҳ аъзолари билан бирга 1-апрел куни Муборак тумани Истиқлол махалла йиғини Ўтрар қишлоғида, Туркман қишлоғида, Қарлиқ қишлоғида бўлишди. Кўрик вақтида 4 та оғир беморлар кўрикдан ўтказилди. Оилавий шароити ўта оғир бўлган беморларда туғма юрак нуқсони, туғма карлиги бор бўлган беморлар аниқланди. Хонадон аъзолари билан соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан суҳбатлашишди. Мулоқот чоғида тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш, ҳовлида тозаликни сақлаш, болаларни гигиена талабларига риоя этишга одатлантириш бўйича маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари ишчи гуруҳ Муборак тумани КТМПда 50 га яқин беморлани кўрикдан ўтказди. Турли даволаш масканларига даволаниш учун йўлланмалар берилди.

— Юртимиз тинч, давлатимизга кўз тегмасин, халқ соғлиғи ҳақида қайғураётган сиз каби шифокорларнинг ўзлари ҳам омон юришсин, — дея беморларимиз дуога қўл очишди.

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази.

+99871 214 55 03

+99878 150 96 49

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.