+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Аллергик реакциялар организм учун нега керак?

Агар сиз аллергик касалликлар ҳақида қизиқаётган бўлсангиз, демак сиз IgE хақида ҳам биласангиз керак. IgE семиз хужайралардан гистамин ва биологик фаол моддалар ажралиб чиқишига сабабчи бўлади. Натижада аллергик белгилар ривожланади: қичишиш, бурун битиши, кўз ёшланиши. Лекин бундай жараёнлар организм учун нимага керак? Улардан нима фойда эканлигини билмасангиз керак. Наҳотки бу жараёнлар инсонга фақат муоммо яратиш учун керак бўлса? IgE дан фойда ҳам борми?
Албатта!
1991-йилда яратилган «токсинлар гипотезасига» кўра «аллергик иммун жавоб» организмни ҳайвонлар захарлари ва ўсимликлар токсинларидан ҳимоя қилиш учун керак! Бу гипотеза 2006-2013-йилларда Стенфорд универститети олимлари томонидан тасдиқланган ва эълон қилингаан. Ҳаттоки оҳир тадқиқотларга қараганда бу жараёнлар организмни бактериялардан ҳам ҳимоя қилар экан!

Манба: Immunity, 2020; DOI: 10.1016/j.immuni.2020.08.002

☎️ +99 871 214 55 03
☎️ +99 878 150 96 49

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.