+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

ЭОЗИНОФИЛ КAТИОН ОҚСИЛ НИМА?

Эозинофил катион оқсил (ЭКО) — бу қон зардобидаги аллергик яллиғланишнинг объэктив белгиларидан бири бўлган эозинофил дегрануляцияси маҳсулотидир. Унинг кўрсатгичи шиллиқ қаватининг шикастланиш даражасини белгилайди.

Эозинофил катионли оқсил кўп ҳолларда аллергик реакция кўрсаткичидир. У лейкоцитлар гуруҳининг ҳужайраларидан (оқ қон таначалари) — эозинофиллардн ажралиб чиқади. Қонда концентрациясининг ошиши бегона антиген — аллерген (масалан, микроб, ўсимлик чанги) танага кирган пайтга тўғри келади. Кейинги босқичларда иммунитет шаклланиш жараёни бошланади.

Қон плазмаси ва бошқа баъзи бир тана суюқликларидаги эозинофил катион оқсили концентрациясининг ошиши эозинофилларнинг яллиғланиш реакциясида иштирок эт(аёт)ганидан далолат беради.

Текширув учун кўрсатмалар:

▪️атопик бронхиал астма;
▪️атопик дерматит;
▪️аллергик ринит;
▪️озиқ-овқат аллергияси;
▪️терапия динамикасини кузатиш мақсадида

Эозинофил катионли оқсил даражасининг ошиш сабаблари:

▫️атопик бронхиал астма;
▫️аллергик ринит;
▫️атопик дерматит;
▫️озиқ-овқат аллергияси;
▫️гелминтоз;
▫️замбуруғли инфекциялар;
▫️баъзи онкологик касалликлар;
▫️ЎРИ;
▫️эозинофиллар иштирок этадиган аутоиммун касалликлар;
▫️васкулит;
▫️эозинофилларнинг фаоллашуви билан кечадиган хавфли Чарг-Стросс синдроми

ЭКО — Аллерголог шифокорлар томонидан буюриладиган энг кўп тарқалган диагностик текширувлардан биридир

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.