Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Марказида ТТА нинг “Аллергология ва клиник иммунология” йўналиши бўйича магистр талабалари тахсил оладилар. Талабалар назарий кўникмалар билан бирга Аллергология Марказида беморлар билан доимо мулоқотда бўлиб бир вақтнинг ўзида амалий кўникмаларни ҳам ошириб борадилар. Магистр талабалар ўз графиклари бўйича бошқа фанларни ўрганиш учун ротация қиладилар. Ўқиш давомийлиги 3 йил.