Кафедра

Хозирги вақтда Аллергология Маркази ўзида бир нечта кафедраларни жамлаган бўлиб, хамшираларга, талабаларга, шифокорларга юқори малакали билим ва кўникмаларни бериб келмоқда.

  1. Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази “Аллергология ва клиник иммунология” кафедраси.
  2. Тошкент Тиббиёт Академияси “Аллергология, клиник иммуонология ва хамширалик иши кафедраси”
  3. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Аллергология ва клиник иммунология” кафедраси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги № 3715 фармони асосида “Аллергик касалликларни олдини олиш, ташхислаш ва даволашни тубдан яхшилаш” мақсадида “Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши” кафедраси ташкил этилган. 2018 йилдан кафедрани Республика ихтисослашган илмий аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Разикова Илмира Садуллаевна бошқаради.

Кафедрада даволаш, тиббий – педагогика факультетининг  1-2 курс талабалари, шунингдек олий маълумотли ҳамшира факультетининг 1-2 курс талабаларига 6 та клиник фанлар бўйича (ҳамширалик иши, геронтологияда ҳамширалик иши, терапияда ҳамширалик иши, эндокринологияда ҳамширалик иши, оила тиббиётида ҳамширалик иши, диетология) ва «Аллергология ва иммунология» мутахассислиги бўйича магистр, клиник ординаторлар тахсил оладилар.

Айни вақтда кафедрада касбий фаолият юритадилар: Профессор Разикова И. С., доцент –  Ирсалиева Ф. Х., катта ўқитувчилар Аликулова Д. Я. ва Низомов Қ. Ф., ассистентлар –  Байбекова В. Ф., Айдарова Н. П., Ишмухаммедова Ш. Б.