Лаборатория

Аллергология маркази яъни Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази лабораторияси замонавий ва комплекс даволаш учун барча ускуналар билан жихозланган. Лаборатория аллергология марказининг поликлиника қисмида жойлашган бўлиб, барча амбулатор мурожат қилиб келаётган ва стационардаги беморлар учун барча турдаги зарур бўлган текширув усулларини ўтказади. Марказ лабораториясида юқори малакали шифокорлар ва хамширалар фаолият юритадилар.

Диагностик ва даволаш усуллари сифатида қуйилагилар амалга оширилади:

  • ЭКГ
  • ФВД
  • Аутосеротерапия
  • АСИТ (Аллерген специфик иммунотерапия)
  • Сублингуал аллерген специфик иммунотерапия

Аллергология маркази лабораториясида сиз қуйидаги текширув усулларидан ўтишингиз мумкин:

  • Умумий қон таҳлили
  • Умумий пешоб таҳлили
  • Умумий балғам таҳлили
  • Қонда қанд миқдорини аниқлаш
  • Ревмопроба
  • АЛТ/АСТ ва билирубин миқдори (боғланган ва боғланмаган)
  • Иммуноглобулин Е

Аллергенларни алохида ёки аллергопанел усулида аниқлаш