Поликлиника

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази (РИИАМ) поликлиникаси беморлар учун юқори малакали ихтисослаштирилган аллергологик тиббий хизмат кўрсатади. РИИАМ поликлиникасида беморларга қуйидаги олий тоифали, юқори малакали шифокорлар хизмат кўрсатадилар:

  • Аллерголог
  • Педиатр-аллерголог
  • Аллерголог-иммунолог
  • Пульмонолог-аллерголог
  • Реаниматолог-аллерголог
  • Пульмонолог

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази поликлиникасида беморлар қуйидаги касалликлар бўйича маслахат олишлари мумкин:

  • Бронхиал астма
  • Аллергик ринит
  • Атопик дерматит
  • Контакт дерматит
  • Эшакеми (крапивница)
  • Анафилактик шок
  • Ангионевротик шиш
  • Дори аллергияси
  • Овқат махсулотларига бўлган аллергия
  • Инсект (хашоротларга) бўлган аллергия
  • Аллергик конюктивит
  • Лайелла синдроми
  • Стивенс-Джонсонс синдроми
  • Латексга бўлган аллергия
  • Иммунодефицит холатлар
  • Бирламчи ва иккиламчи иммунодефицит
  • Аллергик холатлар ва хомиладорлик

Касалликлар билан бир қаторда РИИАМ поликлиникасида беморларга қуйидаги йўналишлар бўйича текширувлар ўтказилади ва беморлар аллергиядан даволанади:

  • Спирометрия
  • Пикфлоуметрия
  • Аллерген-специфик иммунотерапия
  • Аутосеротерапия

РИИАМ поликлиникасида аллерголог маслахати билан бир қаторда шошилинч келган беморлар учун биринчи ёрдам кўсатиш хонаси хам мавжуд.

Хозирги пандемия шароитида беморларга қулайлик яратиш мақсадида поликлиника шифокорлари телеграм ва фейсбук орқали беморларга онлайн аллерголог маслахати беришмоқда (қуйидаги ссылкалар орқали мурожат қилишингиз мумкин):

https://t.me/allergocentruz

https://www.facebook.com/allergosentruz

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази поликлиникаси “Аллергиясиз хаёт тарзи тарафдоридир!”