Аллерген специфик иммунотерапия – АСИТ ҳақида нималарни биласиз?

Аллерген специфик иммунотерапия – АСИТ ҳақида нималарни биласиз?

Аллерген специфик иммунотерапия – АСИТ ҳақида нималарни биласиз?

АСИТ, аллерген вакцина, иммунотерапия каби номлар билан юритилади.

Бу даволаш усули орқали аллергиянинг турига қараб, бемор ўз организмида аллергия белгиларини камайтиришга ёки узоқ йиллар давомида учрамаслигига эришиши мумкин.

АСИТ – турли ҳил аллергенларга нисбатан аллергик реакцияларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади. Бунда беморда аллергия келтириб чиқарган аллерген (мисол учун уй чанги) аста-секин кўпаядиган дозада, схема бўйича бериб боришни ўз ичига олади. Aллергеннинг тобора ортиб бориши иммунитет тизимининг аллерген факторга нисбатан сезгирлигининг камайшига олиб келади. Организм келгусида ушбу аллергенга дуч келганда аллергия аломатларини камайтиради ёки узоқ вақт умуман бўлмаслигига эришилади. Шунингдек, аллергик ринит ва астмага ҳос яллиғланиш белгиларини ҳам камайтиши аниқланган.

Аслида, АСИТ иммунитет тизимини ҳақиқатдан ҳам ўзгартирадиган ягона патогенетик даволаш усулидир ва бу усул янги аллергия ва астма ривожланишининг олдини олишга имкон беради.

Даволашни бошлашдан олдин, шифокор-Аллерголог бемордаги аллергия белгиларини қўзғатувчи омилни аниқлаши керак бўлади. Аллерген аниқлангач, ҳудди шу аллерген билан АСИТ усули касаллик ремиссия вақтида амалга оширилади. Мисол учун, баҳор ва куз фаслидагина кузатиладиган поллинозларни даволаш, асосан, қиш фаслида амалга оширилади. Мавсумий бўлмаган аллергияларда эса беморда медикаментоз усулда ремиссияга эришилгачгина даволаш бошланади. Бемор албатта аллергендан элиминация бўлиши керак. Даволаш вақтида беморда аллергия белгилари бўлмаслиги керак.

АСИТнинг қандай шакллари бор?

1. Инъекцион. Аллерген иммунотерапиянинг энг кўп ишлатиладиган ва самарали шаклларидан бири ҳисобланади. Бунда махсус аллерген эритмалар инъекцион усулда тери ичига киритилади.

2. Aллерген таблеткалар – бу иммунотерапиянинг сублингуал шаклидир. Таблетка шаклида ишлаб чиқилган аллергенлар ичишга (Тил остига) буюрилади.

3. Aллерген томчилар. АСИТнинг яна бир шакли бўлиб, бу усул ҳам аллерген таблеткалар сингари ишлайди ва тил остига томизилади. Охирги йилларда дунёнинг кўплаб мамлакатларида АСИТнинг шу усули қўлланилмоқда. Инъекция усулига қараганда оғриқсизлиги, фойдаланиш қулайлиги билан устунликка эга.

Бундан ташкари аерозол шаклдаги турлари ҳам мавжуд.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan