Гистаминолибераторлар бу қандай моддалар?

Гистаминолибераторлар бу қандай моддалар?

Гистаминолибераторлар

✅ Гистамин – сиздаги аллергик реакция симптомларини келтириб чиқарувчи яллиғланиш медиатори ҳисобланади.

Аллергик касалликлари бор беморларга биз даволаниш давомида қатъий диета қилишларини тайинлаймиз. Аммо диета нега керак?

Ҳозир айнан шу мавзуда гаплашамиз. Шундай маҳсулотлар борки, уларни соғлом одам кўп миқдорда истеъмол қилса ҳам аллергик реакция белгилари пайдо бўлиши мумкин.

 

Булар:

🍋 Цитрус мевалар;
🍫 Какао, шоколад;
🍌 Банан;
🐟 Балиқ;
🍅 Помидор;
🍒 Гилос;
🥜 Ёнғоқ;
🌾 Буғдой бошоғи;
🌽 Дуккакли экинлар;
🥬 Исмалоқ;
🥩 Дудланган гўшт;
🍺 Спиртли ичимликлар;
🥡 Шўр ҳамда рангли сувларга қўшиладиган бўёқлар, консервантлар, қўшимчалар ва бошқа кўплаб махсулотлар.

Бу махсулотлар таркибида организмда аллергик реакция медиатори – гистамин ҳосил бўлишига ёрдам берадиган, гистаминни парчалайдиган диамин оксидаза ва гистамин-Н-метилтрансфераза ферментларини ишлаб чиқаришга халақит берадиган ёки уларнинг самарадорлигини пасайтирадиган моддалар мавжуд.

Энди тушундингизми, нега диета аллергик касалликлар давосида муҳим аҳамиятга эгалигини?

Пастдаги расмда озиқ овқат маҳсулотларининг аллергик реакциялар келтириб чиқариши 3 та категория (кўпроқ, камроқ, жуда кам) бўйича тартиблаб чиқилган.

 

Жасур Давлатов / магистр

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan