Нафтизинни камроқ ишлатинг!

нафтизин

Нафтизинни камроқ ишлатинг!

Нафтизинни камроқ ишлатинг!

Жуда кўпчилик шамоллаганида, Грипп ва бошқа вирусли инфекция симптомларида, вазаматор ҳамда аллергик ринит ҳолатларида мустақил ҳолда даволанишни бошлайди ва дорихонадан энг арзон назал деконгестантлардан – Нафтизинни олиб қўллай бошлашади. Нари борса 2-3 минг сўмлик дорини фақатгина зарур ҳолларда қўллаш кераклиги унутиб қўйишади ва шифокор маслаҳатисиз бетартиб қўллаши оқибатида дозасини ҳам ошириб боришади.

Назал деконгестантлар, бошқача айтганда маҳаллий вазоконстрикторлар. Улар шиллиқ қаватларнинг шишини камайтиради. Капиллярларни торайиб гиперемия, экссудацияни олдини олади ва бурун оқиши ва битиб қолишидан халос бўлишга ёрдам беради.

Улардан энг машҳурлари:

Нафазолин (Нафтизин), ксилометазолин (Снуп), оксиметазолин (Називин), фенилефрин, Пинасол, тетраҳидрозолин (тетризолин).

✅ Қўллашга кўрсатма:

👉Ўткир ринит;
👉Мавсумий тумов;
👉Ўткир ва сурункали ларингит;
👉Евстахит;
👉Юқори нафас йўллари операциясидан кейинги шиллиқ қават шишларида;
👉Сурункали конъюктивит ва бошқа ҳолларда.

❌ Қўллашга қарши кўрсатма:

👉1 ёшгача болаларда;
👉Артериал қон босими борларда;
👉Сурункали ринитда;
👉Гипертиреодизмда;
👉Нафтазолинга сезгирлиги борларга;
👉Қандли диабетда;
👉Атеросклероз ва бошқа ҳолларда.

Алоҳида таъкидлаш керакки, узоқ вақт давомида, яъни 1 ҳафтадан ортиқ бу препаратларни қўллаш бурун шиллиқ қаватида атрофик ринит пайдо бўлиш ҳавфини оширади ва препаратга толерантлик (ўрганиб қолиш, дозани оширмаса таъсир қилмаслик) чақира бошлайди.

Шифокор маслаҳатисиз бетартиб қўлламанг!

нафтизин

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan