Озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия қандай бўлади?

озиқ овқат аллергияси

Озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия қандай бўлади?

Озиқ-овқат аллергияси нима?
Озиқ-овқат аллергияси-бу организмнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан юқори сезувчанлиги. Бунда иммуноглобулин E (IgE) деб аталадиган антитаначалар озиқ-овқатнинг муайян таркибий қисмига қарши курашади. Аллергия белгилари ҳатто оз миқдордаги озиқ-овқат таъсирида хам пайдо бўлиши мумкин, баъзида аллергик жараён бошланиши учун лаблар билан аллергия берувчи озиқ-овқат махсулотларига тегишнинг ўзи етарли.

Қайси маҳсулотлар аллергия чақириши мумкин?
Энг кенг тарқалган аллергенлар: сигир сутида, тухум, кунжут, турли ёнғоқлар, балиқ, денгиз маҳсулотларида жойлашган оқсиллардир. Баъзан соя, буғдой, гречка, тропик мевалар ва бошқа маҳсулотларга нисбатан аллергия кузатилади.

 

Озиқ – овқат маҳсулотларининг айрим гуруҳлари, айниқса, ёнғоқ ва денгиз махсулотлари, ўзаро боғлиқ деб хисобланади (кесишма реакцияси) -бу маҳсулотларнинг бир турига бўлган юқори сезувчанлик ушбу гурухдаги барча маҳсулотларга тегишлидир.

Ҳайвон маҳсулотларига нисбатан кесишма реакция нисбатан камроқ тарқалган. Сигир сутига аллергияси бўлган одамлар мол гўштини истеъмол қилишлари мумкин ва тухумга аллергияси бўлган одамлар товуқни истеъмол қилишади. Озиқ-овқат аллергенларининг аксарияти нафақат хом шаклда, балки пиширилган ва ҳатто ичакларда аллақачон ҳазм қилинганидан кейин ҳам реакцияга олиб келиши мумкин, аммо истиснолар мавжуд. Мисол учун, баъзи аллергенлар (одатда мева ва сабзавотлар) фақат хом холатда истеъмол қилинса реакцияга сабаб бўлади ва белгилар одатда оғиз ва томоқдаги намоён бўлади.

Озиқ-овқат аллергияси белгилари қандай?
Озиқ-овқат аллергиясининг белгилари одатда терида (қизил тошмалар, қичишиш ва шишиш) пайдо бўлади;

ошқозон ва ичакда (қусиш ва ич кетишини ўз ичига олади); нафас олиш тизимида (асосан нафас қисилиши)хам кузатилиши мумкин. Ушбу белгилар одатда якка холда келмаайди, улар бошқа белгилар билан бирга намоён бўлади.

Озиқ-овқат аллергиясини қандай аниқлаш мумкин?
Энг муҳим маълумотлар тиббий картангизда мавжуд. Сиз овқатланадиган озиқ-овқатлардан аллергик реакциянинг қанчалик тез учраши ва оғирлик даражаси, белгиларларнинг характери, овқатланганингиздан кейин ва реакция бошлангунигача бўлган вақт ўртасидаги белгиларни аниқлашга ҳаракат қилинг.

Тери синамалари сизда қандай маҳсулотларга юқори сезувчанлик борлигини аниқлашга имкон беради. Баъзан тери синамасини амалга ошириб бўлмайди (масалан, экземанинг оғир шакли бўлган беморларда). Бундай ҳолда, таҳлиллар қон орқали қилинади.

Кейинги текширув усули – озиқ-овқат провокацион тести. Бу провокацион тест фақат шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш пункти бўлган тиббий муассасада аллергологнинг назорати остида амалга оширилади.

Озиқ-овқат провокацион тести аллергик реакциясиз ўтган холатдагина, беморда озиқ-овқат аллергияси йўқлиги ҳақида ишонч билан айтиш мумкин.

Озиқ-овқат аллергиясини қандай даволаш мумкин?

Агар сизда бирор махсулотга нисбатан аллергик реакция кузатилаётган бўлса, белгилар камайган бўлса хам текшириш ва даволаниш учун аллергологга мурожаат қилинг.

Агар сиз ўзингизда озиқ овқат аллергияси белгиларини сезсангиз, бу касалликни ўзингизда бор ёки йўқлигини текширишни, бу касалликдан бутунлай тузалишни хохласангиз сизга Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг мутахассислари ёрдам беришга тайёр!

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan