Бронхиал астма касаллиги

Бронхиал астма касаллиги

Бронхиал астма бу қандай касаллик?

Бронхиал астма- бронхлар деворида яллиғланиш билан намоён бўлувчи сурункали касаллик бўлиб, бронхлар ўтказувчалиги бузилиши билан боғлиқ.

Бу эса, ўз навбатида, йўтал, нафас қисилиши, кўкракда сиқилиш ҳисси, бўғилиш каби белгиларнинг ривожланишига олиб келади.

Хавф омиллари.

Бронхиал астма ривожланиши учун болалар ва катталар бирдек мойил. Касаллик ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча болалик даврида атопик дерматитнинг намоён бўлиши (дастлаб кузатилганда «атопик марш»), кейинчалик аллергик ринитнинг ривожланиши ва бронхиал астма шаклланиши билан якунланади.

Асосий хавф омиллари бўлиши мумкин:

  • ирсий мойиллик
  • қариндошларда бронхиал астма ва/ёки бошқа аллергик касалликлар мавжудлиги
  • беморда бошқа аллергик касалликлар мавжудлиги (атопик дерматит, аллергик ринит, поллиноз)

  • хавода аллергенларнинг ортиқча концентрацияси (уй чанги, ҳайвон жуни, ўсимлик чанглари)

Бронхиал астманинг белгилари.

  1. Нафас қисилиши («ҳаво этишмаслиги» ҳисси), бунда беморлар нафас чиқаришга қийналади.

2. Йўтал, тез-тез такрорланадиган, ҳам қуруқ, ҳам нам бўлиши мумкин (шаффоф рангли

балғам)

3. Узоқ масофадан эшитиладиган хуштаксимон хириллашлар.

4. Кўкрак қафасидаги оғирлик ёки «тиқилиш» ҳисси бронхиал астмага хосдир.

Ушбу белгилар пайдо бўлганда шифокор аллергологга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Бронхиал астмани аниқлаш.

Бронхиал астма ташхиси билан аллергологлар шуғилланадилар, касалликни аниқлаш учун:

 

  1. Шикоятларни тўплаш, касалликнинг келиб чиқишини ўрганиш, аллергологик анамнез йиғиш
  2. беморни текшириш
  3. лаборатория ва инструментал диагностика усуллари қўлланилади.

Бронхиал астмани даволаш.

 

  1. Элиминацион чора тадбирлар – аллерген алоқани максимал даражада бартараф этиш ёки чеклаш; провокацион омилларни
  2. Дори-дармонлар ёрдамида даволаш.
  3. Аллерген-специфик иммунотреапия (АСИТ) бронхиал астмани даволашнинг асосий босқичидир.

 

Бронхиал астмани олдини олиш Ушбу касалликнинг олдини олиш учун қуйидагилар тавсия этилади:

  • аллерген билан алоқани бартараф этиш
  • аллергик касалликлар, хусусан, аллергик ринитни ўз вақтида даволаш
  • астмага олиб келувчи омилларни бартараф этиш (чекиш, ўткир ҳидлар, полютантлар) стрессли вазиятлардан қочиш.

Бизнинг аллерголог шифокорларимиз беморларга ингалятордан тўғри фойдаланиш техникаси, ўз-ўзини назорат қилиш усуллари, аллергенларни бартараф қилиш чора- тадбирлари муҳимлигини тушунтиришади.

Агар сиз ўзингизда бронхиал астма

белгиларини сезсангиз, бу касалликни ўзингизда бор ёки йўқлигини текширишни, бу касалликдан бутунлай тузалишни хохласангиз сизга Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг мутахассислари ёрдам беришга тайёр!

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan