Поллиноз – хақида биласизми?

Поллиноз – хақида биласизми?

Поллиноз – шамол ёрдамида чангланадиган ўсимликларнинг чанглари келтириб чиқарадиган ва шу моддага нисбатан организмнинг жавоб реакцияси бўлиб, жуда кенг тарқалган аллергик касаллик.

Dandelion clock in morning sun

Ушбу касаллик, одатда, маълум ўсимликларнинг гуллаши билан боғлиқ бўлиб, мавсумий кечиши билан тавсифланади.

Касаллик қандай ривожланади. Поллинознинг асосида тез кечар турдаги аллергик реакция ётади. Аллерген, яъни ўсимликнинг чанглари шиллиқ қаватга тушади, натижада IgE антитаначалари (иммуноглобулин Е) ишлаб чиқарилади.

Кейин IgE семиз ҳужайралар билан боғланади, натижада тананинг аллергенга нисбатан сезувчанлиги ошади. Бунга сенсибилизация дейилади. Аллергеннинг такрорий тушиши натижасида семиз ҳужайралар IgE -антитанчалари иштирокида фаоллашади ва ёрилади, натижада аллергик яллиғланиш медиаторлари ажралиб чиқади. Бу беморда аллергик касаллик белгиларини юзага келтиради.

Поллинознинг белгилари

  • бурун битиши;
  • ҳид билишнинг пасайиши;
  • бурун оқиши;
  • аксириш;
  • кўз қичиши;
  • кўз ёшланиши;
  • ёруғликка қарашда қийналиш;

Поллинозни бошқа клиник белгилари бўлиши мумкин, аммо улар жуда кам учрайди.

Ўсимликлар гуллашнинг учта асосий даври мавжуд:

баҳор – (апрель-май) – дарахтларнинг чангланиши билан боғлиқ (қайин, ёнғоқ, эман ва бошқалар);

эрта ёз (июнь-июль ойи ўрталарида) – бошоқли ўсимликларнинг гуллаши ёки ўтлоқ ўтлари билан боғлиқ (тимофеввка, овсянка, райграс, жавдар).

кеч ёз-куз – (ўрта-июль – центябр) – ёввойи ўтлар гуллаш билан боғлиқ (кунгабоқар, шувоқ, амброзия, қичитқи ўт);

Поллиноз диагностикаси

Аллергик ринитнинг ташхиси аллергологик анамнез, клиник белгилар, беморнинг ўзига хос аллергологик текшируви натижалари (тери синамалари, специфик иммуноглобулинлар) асосида аниқланади.

Поллинозни даволаш тамойиллари

Даволашнинг учта асосий йўналиши мавжуд:

  • аллерген элеминацияси;
  • фармакотерапия;
  • аллерген-специфик иммунотерапия (АСИТ)

Элиминация, яъни олиб ташлаш, аҳамиятга эга бўлган аллергенни, яъни касалликнинг бевосита сабабини бартараф этишга қаратилган даволаш усули.

Фармакотерапия ҳажми бевосита

белгиларнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Антигистаминлардан глюкокортикоидларга қадар турли хил фармакологик гуруҳларнинг маҳаллий ва тизимли препаратлари қўлланилади.

Аллерген-специфик иммунотерапия (АСИТ) аллергияларни даволашда самарадорлигини исботлаган усулдир. Бу поллинозни даволашнинг асосий усули.

Эсингизда бўлсин, даволаниш қанчалик эрта бошланса, даво янада самарали бўлади!

Агар сиз ўзингизда поллиноз касаллиги белгиларини сезсангиз, бу касалликни ўзингизда бор ёки йўқлигини текширишни, бу касалликдан бутунлай тузалишни хохласангиз Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг мутахассислари сизга ёрдам беришга тайёр!

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan