Аллергик ринит – бу қандай касаллик?

Аллергик ринит – бу қандай касаллик?

Аллергик ринит – (бурун битиши) – бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб, бу муайян моддаларга (аллергенларга) нисбатан юқори сезувчанлик туфайли пайдо бўлади.

Аллергенлар бурун бўшлиғига ҳаво билан бирга киради ва уларнинг бир қисми бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватида туриб қолади. Баъзи одамларда бу ҳолатдан сўнг семиз ҳужайралар юзасидаги рецепторлар билан боғланувчи IgE-антитаналар шаклланишини қўзғатади. Бу ҳолат сенсибилизация деб аталади. Сенсибилизацияланган организм аллерген билан қайта тўқнаш келганда, семиз ҳужайралар ва базофилларнинг IgE – боғлиқ фаоллашуви кузатилади. Натижада биологик фаол моддалар ишлаб чиқарилади: гистамин, триптаза ва бошқалар. Айнан гистамин моддаси туфайли аллергик касалликларнинг асосий белгилари ривожланади.

Аллергенлар.

Касалликни турли моддалар — аллергенлар келтириб чиқаради. Агар аллергенлар мавсумдан қатъий назар ҳавода бўлса, ринит доимий равишда давом этиши мумкин (мавсумий бўлмаган шакли). Аллергик ринитнинг бу турини асосан уй чанглари ва уй ҳайвонларининг эпидермал аллергенлари келтириб чиқаради. Агар аллергенлар (ўсимлик чанглари, замбуруғ споралари) йилнинг маълум бир вақтида ҳавода пайдо бўлса, бу касалликнинг мавсумий шакли деб аталади.

Аллергик ринит ривожланишида қуйидагилар муҳим роль ўйнайди:

  • ирсий мойиллик,
  • аллергенлар билан узоқ муддат алоқада бўлиш,
  • тез-тез такрорланадиган шамоллаш ҳолатлари.

Касалликнинг белгилари.

  • Бурун ва баъзан томоқдаги қичишиш. Беморлар кўпгина холларда бурун учини пастдан юқорига («аллергик салют») қараб қичидилар. Шунинг учун терида тирналган изларни ва чизиқларни кўриш мумкин.

* Кўп марталик аксириш, кўпинча эрталаб.

  • Бурун битиши, бурун орқали нафас олишни бузилиши, хириллаш, овоз ўзгариши.
  • Ринорея- (бурун оқиши) бурундан доимий равишда кўп миқдорда суюқлик оқиши, одатда шаффоф ва сувли.
  • Аллергик яллиғланиш ҳар доим бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати билан чегараланмайди. Сурункали инфекциянинг ўчоқлари кўпинча бурун ёндош бўшлиқларида (синуситлар) ва ўрта қулоқда (ўрта отит) ҳам ҳосил бўлади.

Аллергенларни қандай бартараф этиш мумкин?

Аллергияни олдини олишнинг асосий усули ва даволашнинг ажралмас босқичи бу – аллерген билан алоқани бартараф этишдир. Лекин биринчи навбатда текширувлар, тери синамалари ёрдамида нима аллерген эканлигини аниқлаш керак.

Текширув тўғри бажарилса беморнинг қайси моддаларга нисбатан сезувчанлик ортганини аниқлаш мумкин.

Аллергик ринитни даволаш учун препаратлар. 

Касаллик белгилари пайдо бўлганда, керакли давони олиш учун шифокор билан маслаҳатлашинг.

Даволаш тартиби элеминация чораларини (аллергенни олиб ташлаш), дори-дармонларни қабул қилиш, ва аллерген-специфик иммунотерапия (АСИТ) ни ўз ичига олиши мумкин.

Агар сиз ўзингизда аллергик ринит касаллиги белгиларини сезсангиз, бу касалликни ўзингизда бор ёки йўқлигини текширишни, бу касалликдан бутунлай тузалишни хохласангиз сизга Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг мутахассислари сизга ёрдам беришга тайёр!

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan