Aстмани даволовчи препарат CОVID-19 давосида кашфиёт бўлиши мумкин

Aстмани даволовчи препарат CОVID-19 давосида кашфиёт бўлиши мумкин

​​Aстмани даволовчи препарат CОVID-19 давосида кашфиёт бўлиши мумкин

Оксфорд олимлари фикрига кўра, Бронхиал астма касаллигини даволаш учун ишлатиладиган будесонид-стероид ингаляторлари CОVID-19 ни даволашда ёрдам беради. Чунки бундай беморларнинг касалхонага ётқизилиши кам ва тезроқ тузалиши эҳтимоли кўп бўлган.

✅ Бронхиал астма билан оғриган беморлар учун ишлатиладиган будесонид ингаляторлари CОVID-19 симптомларини дастлабки босқичда енгиллаштиради. Бу ҳақда Оксфорд университети томонидан 2021 йил апрел ойининг ўрталарида The Lancet нуфузли тиббиёт журналида чоп этилган мақолада айтилган. (https://www.thelancet.com/journals/lanres/article/PIIS2213-2600(21)00160-0/fulltext)

Ҳулосага кўра, касалликнинг дастлабки аломатларида будесонидни қабул қилишни бошлаган COVID-19 билан касалланганлар касалхонага ётқизилишга камроқ эҳтиёж сезадилар ва тезроқ тузаладилар. Бундан ташқари, CОVID-19 симптомлари, шу жумладан юқори иситма анъанавий усуллар билан даволанадиган беморларга қараганда тезроқ ўтиб кетади.

📈 Оксфорд олимлари томонидан ўтказилган рандомизацияланган назорат остида ўтказилган текширувда COVID-19нинг енгил аломатлари бўлган 146 нафар катта ёшли беморлар рўйхатга олинди. Иштирокчиларнинг ярми янги симптомлар бошланмагунча кунига икки марта будесонидни ишлатишди. Бошқа ярми (ёши ва мавжуд тиббий шароитларини инобатга олган ҳолда) анъанавий тарзда даволанган.
Натижада, биринчи гуруҳда даволаниш давомида фақат битта бемор шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлди. Анъанавий усуллар билан даволанган 73 нафар COVID-19 беморлар орасида 10 та шундай бемор бор эди.

Натижа 10 каррага самаралироқ!

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan