🏥12-13-14 феврал кунлари Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази етакчи шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ — марказ директори, т.ф.д., профессор И.С.Разикова бошчилигида Тошкент вилояти Чирчиқ шахар кўп тармоқли марказий поликлиникасида, Чирчиқ шахар биринчи, иккинчи, учунчи оилавий поликлиникаларида бўлишди.
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 371-сонли «Аллергик касалликларинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбири тўғрисида» ги қарори ижроси жойларда жадал амалга оширилмоқда!
Натижада чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли орасида аллергик касалликларни эрта аниқлаш, уларни профилактика қилиш мақсадида скрининг текширувлари ўтказилди. Қабулга келган беморлар профессор бошчилигида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
👩🏻⚕️ Ўтказилган тиббий кўрик давомида ҳудудда яшовчи болалар ва катталар юқори малакали, олий тоифали аллерголог-шифокорлардан тиббий-маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича тавсиялар олдилар. Лозим бўлган беморларга марказда имтиёзли даволаниш учун тавсиялар берилди.
☎️ +99 890 024 55 03