+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан қандай ҳимояланишлари керак?

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:

— Аномал об-ҳаво шароитида баъзи беморларда совуқдан аллергия кузатилиши мумкин. Бу терида қизариш, шиш, пуфакчалар ва қичишиш каби аломатлар билан намоён бўлади.

🩺 Ана шундай белгилар қайд этилса, аллерголог-иммунологга мурожаат қилиш ва шифокор кўрсатмасига кўра, махсус синамаларни топшириш зарур. Шундан сўнг мутахассис тегишли даво муолажаларини белгилайди.

❓Хўш, бу турдаги аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан қандай ҳимояланишлари керак?

🧥🧣🧤 Аввало, қалин кийининг! Қўлқоп, бош кийим, шарф ва иссиқ пайпоқлардан фойдаланинг!

🩺 Изғирин ҳароратда кўчага чиқишдан аввал шифокор тавсия этган ҳимоя кремлари ва махсус малҳамларни қўлланг!

🍹Совуқ ичимлик ва егуликлар истеъмол қилманг!

🚿 Ювиниш ва чўмилиш чоғида қаттиқ мочалкалардан фойдаланманг!

🍱 Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар, дармондорилар, темир, кальций, цинк, калий, селенга бой таомлар истеъмол қилинг!

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *