+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

❗️Дори аллергияси инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:

— Дори аллергияси тўсатдан бошланиб, инсон ҳаётини жиддий хавф остида қолдиради. Хусусан, Лайелла синдроми, аввало, тери қатлами ва шиллиқ қаватларни зарарлайди. Беморларнинг бутун баданини тошмалар қоплайди.

📌 Касалликнинг илк босқичи кўзларнинг ачишиши, бош, мушак ва теридаги оғриқлар, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади.

🩺 Иккинчи босқичда юз, оёқ ва қўлларда оғриқ берувчи қизил тошмалар пайдо бўлиб, улар бора-бора кўк-кулранг тусдаги қабариқчалар шаклига киради.

🔎 Учинчи босқичда тана бўйлаб пуфакчалар ҳосил бўлади. Сўнг улар ёрилиб, жароҳатлар юзага келади. Бу босқичда оғриқлар кучаяди. Бадан териси иккинчи ёки учинчи даражали термал куйиш кўринишига ўтади. Хасталик оғиз бўшлиғи, кўз конъюнктиваси, жинсий аъзолар, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзоларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

♨️ Тўртинчи босқичда беморда ташналик, бош оғриғи, уйқучанлик, хотира сусайиши кучаяди.

🕰 Хасталикнинг энг оғир шаклида аломатлар 3-4 соат ичида ривожланиб, тошмалар тананинг 80-90 қисмини эгаллайди. Бундан ички органлар ҳам зарарланиб, мия фаолияти бузилади. Беморларнинг 95 фоизи ана шу илк белгилар бошланганидан сўнг бир неча кун ўтиб ҳаётдан кўз юмади.

📈 Лайелла синдромининг ўткир шаклида жараён бирмунча секинроқ кечади. Бора-бора юрак, жигар, ўпка ва буйраклар ишдан чиқиб, тахминан 15-20 кундан кейин беморларнинг 60 фоизи вафот этади.

💉 Касалликнинг оддий шаклида тошмалар тананинг 50 фоиздан камроқ қисмини қоплайди ва 1-2 ой ўтиб, организм тикланади.

+99878 150 96 49

+99871 214 55 03

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *