+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Маҳорат дарслари!

2022-йилнинг 11-март куни Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология марказига Грузиялик мутахассис т.ф.д., профессор Готуа Мая Александровна ташриф буюрадилар.

«Мая Готуа — профессор, доктор медицинских наук, (генеральнный директор Центра аллергология и иммунологии, Тблиси, Грузия Сертифицированный сетью центр GA2LEN центр UCARE ADCARE и ACARE Вице президент Грузинской Ассоциации аллергологии и клинической иммунологии Координатор Международной сети университетов молекулярной аллергологии и иммунологии Грузии. Член Ассамблеи GINA, Национальный лидер GOLD Национальный координатор ARIA Профессор Медицинского универститета Давида Твилдиани в Тблиси)».

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази директори, т.ф.д., профессор, Разикова Илмира Садуллаевна бошличилида ўтказилган ушбу учрашув марказнинг барча шифокорлари, магистр, ординаторлари учун жуда мухим бўлди.

Грузиядан ташриф буюрган шифокор, т.ф.д., профессор, Мая Готуа Александровна марказ шифокорлари, магистр, ординаторлари учун «Замонавий аллергодиагностика», «Молекуляр аллергология» мавзуларида мастер класс дарсларини ўтиб бердилар.

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология марказининг янги қурилаётган биносида аллергологиянинг мазкур замонавий йўналиши бўйича алоҳида «молекуляр аллергология лабораторияси» ҳам бўлиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда бу лаборатория жиҳозланмоқда. Ушбу лаборатория учун бутун жаҳон стандартларига мос, барча талабларга жавоб берадиган, Ўзбекистонда шу вақтга қадар мавжуд бўлмаган ва ягона Phadia 250, ISAC билан жиҳозланиши кутилмоқда. Албатта бундай имкониятлар билан молекуляр аллергология буйича жуда кўплаб илмий ишлар бажарилиши алоҳида диққатга сазовордир.

Учрашувда мавзу доирасида фикр ва тажрибалар алмашилди. АСИТ нинг самарадорлигини ошириш борасида мунозарали бахслар ўтказилди. Мутахассис ўзларининг бир неча йиллик иш фаолиятларидан келиб чиққан холда беморлардаги ўзига хос аллергик холатлар хақидаги фикр-мулохазалари билан ўртоқлашдилар.

Учрашувда Ўзбекистонда молекуляр аллергология бўйича ишларни амалга ошириш бўйича, чуқурлаштириш бўйича керакли тавсиялар олинди.

Ўзбекистон ва Грузия мамлакатлари ўртасида аллергология ва иммунология сохасида меморандум имзолашга, мамалакатлар ўртасидаги ўртоқлик учрашувларини мустахкамлашга келишиб олинди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.