+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Маҳорат дарслари

2022-йилнинг 18-19 феврал кунлари Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология марказига Қозоғистон Республикасидан мутахассис шифокор, педиатр, аллерголог-иммунолог PhD Усенова Оксана Полатовна ташриф буюрдилар.

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази директори, профессор, Разикова Илмира Садуллаевна бошличилида ўтказилган ушбу учрашув марказнинг барча шифокорлари, магистр, ординаторлари учун жуда мухим бўлди.

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази

Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган шифокор педиатр, аллерголог-иммунолог, PhD Усенова Оксана Полатовна марказ шифокорлари, магистр, ординаторлари учун «Замонавий аллергодиагностика», «Молекуляр аллергология», «ImmunoCAP», «ISAC», «Молекулар аллергологияни клиник амалиётда қўлланилиши» «INUNMAI — аллерголог -иммунологлар учун онлайн ўқиш платформаси» мавзуларида мастер класс дарсларини ўтиб бердилар. Учрашувда мавзу доирасида фикр ва тажрибалар алмашилди. АСИТ нинг самарадорлигини ошириш борасида мунозарали бахслар ўтказилди. Мутахассис ўзларининг бир неча йиллик иш фаолиятларидан келиб чиққан холда беморлардаги ўзига хос аллергик холатлар хақидаги фикр-мулохазалари билан ўртоқлашдилар.

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази

Учрашувда Ўзбекистонда молекуляр аллергология бўйича ишларни амалга ошириш, чуқурлаштириш бўйича керакли тавсиялар олинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон республикалари ўртасида аллергология ва иммунология сохасида меморандум имзолашга, қардош мамалакатлар ўртасидаги ўртоқлик учрашувларини мустахкамлашга келишиб олинди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.