+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Янгиликлар

Конгрессдан фотолавхалар!

Тошкент шаҳрида юртимиз ҳамда Россия, Австрия, Грузия, Аргентина, Қозоғистон каби қатор хорижий мамлакатлар олимлари иштирокида бўлиб ўтаётган аллерголог-клиник иммунологларнинг II халқаро конгрессидан лавҳалар.

Халқаро конгресс: Молекуляр аллергология бизга қандай янги имкониятларни тақдим этмоқда?

Бугун пойтахтимизда аллерголог-клиник иммунологларнинг II халқаро конгресси иш бошлади. “Молекуляр аллергологиянинг ривожланиш даври” мавзусида ўтказилаётган ушбу тадбирда юртимиз ҳамда Россия, Австрия, Грузия, Аргентина, Қозоғистон каби қатор хорижий мамлакатлар олимлари иштирок этмоқда. Хўш, бу нуфузли анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад нима? 📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг 30-40 фоизи аллергик касалликлардан…
Читать дальше

Аллергик касалликлари бор беморлар учун гилам зарарлими?

Мутахассислар фикрига кўра бронхиал астма, аллергик ринит ёки атопик дерматит билан оғриган одамлар гиламдан фойдаланишлари мумкин. Қайси гиламни танласангиз ҳам уни доимо аллергенлардан тоза ҳолда сақлашга ҳаракат қилинг. Энг янги авлод HEPA фильтрли чангютгичлар, гилам учун махсус гипоаллерген шампунлар бу борада сизга ёрдам беради! ✉️Ўз фикрларингизни изоҳларда қолдиринг! 📞 +99 871 214 55 03📞 +99…
Читать дальше

Болалар аллергологларининг II Халқаро илмий-амалий анжуманидан фотолавхалар.

Тошкент шаҳрида юртимизнинг етакчи аллерголог, дерматолог, педиатр, пульмонологлари ҳамда Россия, Австрия, Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан ташриф буюрган олимлар эштирокида бўлиб ўтаётган болалар аллергологларининг II Халқаро илмий-амалий анжуманидан фотолавҳалар. +99 878 150 96 49 +99 871 214 55 03

Халқаро болалар аллергологлари Тошкентда қандай масалаларни муҳокама қилди?

Пойтахтимизда болалар аллергологларининг II Халқаро илмий-амалий анжумани бошланди. Унда юртимизнинг етакчи аллерголог, дерматолог, педиатр, пульмонологлари билан бирга, Россия, Австрия, Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан ташриф буюрган олимлар эштирок этмоқда. Тадбирда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Алимов қайд этганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда мазкур соҳани такомиллаштириш юзасидан қатор янгиланишлар амалга оширилмоқда. Бунда Президентимизнинг 2018 йил…
Читать дальше

Экзоген аллергик альвеолит: Ўпкадаги яллиғланишлар қандай даволанади?

(Давоми) Иситма, йўтал, нафас етишмовчилиги, ҳолсизлиқ, чарчоқ, мушаклардаги оғриқлар… Бу паррандачилик фабрикалари ишчилари, товуқбоқарлар ва қуш парваришловчиларда кўпроқ учрайдиган экзоген аллергик альвеолит белгилари бўлиши мумкин. Аммо аҳоли орасида бу касаллик кўп кузатилмагани ва ўхшаш симптомлари боис, тиббий амалиётда унга кам ҳолларда ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйилади. Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари…
Читать дальше

Парранда боқувчилар нега йўтал ва нафас етишмовчилигидан кўп азият чекади?

Шундай хасталиклар борки, уларни махсус диагностик воситалар, лаборатор текширувлар ва тор соҳа мутахассислари кўмагисиз аниқлаш ҳам, даволаш ҳам мушкул. Чунки намоён бўладиган аломатлар бошқа касалликлар белгилари билан жуда ўхшаш. Келиб чиқиш сабабларини ҳам осонгина тусмоллаш қийин. Экзоген аллергик альвеолит — шулардан бири. Уни касб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Чунки бу дарддан кўпроқ паррандачилик фабрикалари ишчилари,…
Читать дальше

Тошкент шахри атмосфера хавоси майда чанг зарралари билан ифлошланиши кутилмоқда! 17.10.2022

⚡️Ўзгидромет томонидан жорий йилнинг 17 октабрда Республикамизниниг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида ҳабар берилган эди. Узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида 17 октабр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда. Шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва…
Читать дальше

❗️Наслий ангиоэдема: Беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун хирург, гинеколог, терапевт ва оилавий шифокорлар малакаси оширилмоқда.

(Давоми) Маълумотларга кўра, дунёда наслий ангиоэдемага чалинган беморларнинг 20-30 фоизи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Мутахассислар буни касалликка ўз вақтида тўғри ташхис қўйилмаслиги билан ҳам изоҳлайди. Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова наслий ангиоэдема диагностикаси ва даволаш усуллари ҳақида ўз хулосаларини баён этди. — Ушбу касаллик аломатлари кузатилган беморлар…
Читать дальше

Наслий ангиоэдема: Дунёда ушбу камёб касалликдан ўлим кўрсаткичлари нега юқори?

Инсон организмдаги ҳар бир аъзо, ҳатто энг кичик ҳужайраларгача маълум бир вазифани бажаради. Худди шу сингари ингибиторлар зиммасидаги функциялар ҳам ўта муҳим. Улар — танамиздаги ички “қўриқчи”лар. Бизни вирус, бактерия каби ташқи “душман”лардан ҳимоялайди. Қонда махсус антитаналарни ҳосил қилиб, “чақирилмаган меҳмон”ни зарарсизлантиради. C-1 ингибитори ҳам — шулардан бири. Танада унинг етишмовчилиги ёки фаоллиги пасайиши туфайли…
Читать дальше