Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.
Танлов тегишлилиги бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Ишчи гуруҳи томонидан суҳбат асосида
2024 йил 31 май куни ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза намунаси илова қилинади);
б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);
в) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;
г) охирги 3 йилда хорижда ва республика таълим муассасаларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификат;
д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;
ж) паспорт нусхаси;
з) малака тоифасига эга бўлганлиги тўғрисида сертификат;
и) семинар, конференцияларда маъруза билан ёки маърузасиз иштирок этганлиги тўғрисида сертификат;
к) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.
Ушбу ҳужжатлар қуйидаги иловада белгиланган тиббиёт ташкилотларнинг электрон манзилларига юборилади:
Маълумот учун телефон рақами: +99894 650 37 57