📊 Таҳлилларга кўра, ўтган асрнинг 40-йилларига қадар дунё бўйича дори-дармонлар билан даволаш асоратларидан бор-йўғи 0,5-1,5 фоиз беморлар азият чеккан. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 15-30 фоизни ташкил қилмоқда.
(https://telegra.ph/file/055422600226899d9c186.png)🩺 Хусусан, дори аллергияси оғир асоратлари, хусусан, Лайелла синдромини келтириб чиқариши билан хавфли.
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу ҳақда маълумот берди.
▶️ — Лайелла синдромига чалинган 25 фоиздан 75 фоизгача беморларнинг ҳаёти ўлим билан якун топади, — дейди мутахассис. — У организмнинг дорилар, масалан, антибиотик, сульфаниламид ва ностреоид яллиғланишга қарши воситаларга реакцияси сифатида намоён бўлади.
💉 Хасталик асосан оғир аллергик анамнезга эга кишиларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар фонида ривожланади. Яъни бундай беморлар юқорида қайд этилган препаратларни қабул қилгач, аҳволи оғирлашади.
♻️ Иммунитет организмни хасталикдан ҳимоя қилиш ўрнига ўз тўқималарини йўқ қилишга киришади.
📈 Бунга, 45 фоиз ҳолатда сульфаниламидлар, 40 фоиз ҳолатда антибиотиклар, 10 фоиз ҳолатда талваса (судороги)га қарши дорилар, 5-10 фоиз ҳолатда яллиғланишга қарши препаратлар, 1-3 фоиз ҳолатда силга қарши дорилар сабаб бўлади.
💊 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.
🔎 Лайелла синдроми кўпинча бошқа аллергик касалликлар, масалан, экзема, атопик дерматит, бронхиал астма билан оғриган беморларда аниқланади. Хасталик чоғида пуфаклар ёрилгач, суюқлик таркибидаги эриган туз ва оқсиллар буғланади. Оқибатда тана сувсизланиб, қон қуюқлашади.
📌 Шу аснода қон айланиши бузилиб, юрак, ўпка ва буйраклар фаолияти ёмонлашади. Гипертензия, тахикардия, юрак ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Пешоб ҳосил бўлиши ва заҳарли моддаларнинг организмдан чиқарилиши тўхтайди.
🧪 Бундан ташқари, терининг тошмалардан жароҳатланган жойларига вирус ва бактериялар осон ўрнашиб, бошқа хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Кўзларнинг зарарланиши ҳисобига кўриш қобилияти йўқолиши мумкин.
🔬 Лайелла синдромига аниқ ташхис қўйиш учун визуал текширув, қон ва аллергенлар таҳлили, тери биопсияси ва гистологик кўриклар талаб этилади.
🏥 Хасталик аниқланган беморларни зудлик билан интенсив терапия бўлимига ётқизиш зарур.
‼️ Бугунги кунда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликка аниқ ташхис қўйиш баробарида, уни самарали даволаш усуллари йўлга қўйилган.
(https://telegra.ph/file/055422600226899d9c186.png)Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.