+99894 650 37 57
allergocenteruz@gmail.com

Тошкент шахри атмосфера хавоси майда чанг зарралари билан ифлошланиши кутилмоқда! 17.10.2022

⚡️Ўзгидромет томонидан жорий йилнинг 17 октабрда Республикамизниниг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида ҳабар берилган эди.

Узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида 17 октабр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.

Шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига Ўзгидромет томонидан қуйидаги таклифлар:

  1. 🏠Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак.
  2. 😷Кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим.
  3. 🚑Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
  4. 💦Шунингдек, тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида хўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.
  5. 📞 +99 871 214 55 07
    📞 +99 878 150 96 49

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *