+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

❗️Атопик дерматит бронхиал астманинг илк белгиси бўлиши мумкин

Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар тўрт нафар боладан бири атопик дерматитдан азият чекади. Чақалоқларда учрайдиган тери тошмаларининг 85 фоизгача қисми айнан ушбу хасталик аломатидир. Қолаверса, қизларда бу дард ўғил болаларга нисбатан 1,5 баравар кўпроқ қайд этилиши ўз исботини топган.

Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий маркази тадқиқотчиси Гулмира Разикова билан ушбу хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари, асосий белгилари ва даво муолажалари хусусида суҳбатлашдик.

— Атопик дерматитнинг яна бир халқона номи — тери астмаси, — дейди мутахассис. — У чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учрайди. Ушбу сурункали касалликда тананинг турли қисмларида тошма ва қизариш билан кечадиган яллиғланиш ўчоқлари пайдо бўлади.

📌 Кичкинтойларда атопик дерматит одатда 2-3 ойлигидан ривожланади ва 3-4 йил ичида йўқолиб кетади. Баъзи ҳолларда эса тошмалар умр бўйи сақланиб қолиши ҳам мумкин.

❗️Атопик дерматит тери касаллиги эмас, балки бола ички организми фаолиятидаги бузилишлар белгисидир.

‼️Кичкинтойларда бу хасталик келиб чиқишининг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, нафас йўллари орқали танага кирган аллергенлар ҳам тошмаларни пайдо қилади.

✅ Бу касалликнинг асосий аломати — қичишиш. У уйқуга ва бемор боланинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб, асабийлик ҳамда жиззакиликни келтириб чиқаради.

Тошмалар касаллик даражасига қараб турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўткир босқичда улар ёрқин қизил рангга кириб, яллиғланиш жойига қон тўпланиши туфайли майда шишлар ҳосил бўлади.

✅ Хасталикнинг енгил ва ўрта босқичларида эса тошмалар оч қизғиш тусда намоён бўлади. Улар қуруқ бўлиши ҳисобига тез тўкилиб тушади. Тошмаларнинг кўпайиши эса аксарият ҳолларда терининг кийимга ишқаланиши оқибатида юз беради.

Бундай яра-чақалар чақалоқларда асосан бош, бўйин ва кўкрак соҳаларида, болалар ва ўспиринларда эса тирсак ва тизза орқасида ҳамда бошқа тана аъзоларида кўп учрайди.

✅ Ёш болалардаги атопик дерматит, одатда, бир қатор аллергик касалликлар, шу жумладан, озиқ-овқат сезгирлиги, ринит ва астманинг илк аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.

📌 Тошмалар совуқ кунларда кўпайиб, иссиқ мавсум бошланиши билан сезиларли даражада камайиши кузатилади.

❓Хўш, бундай хасталикка чалинган бемор болаларни даволашда қандай муолажа усуллари қўлланилади?

(Давоми бор!)

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.