+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

❗️Озиқ-овқат аллергиясининг давоси ҳам, профилактикаси ҳам — парҳез! (Давоми)

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова озиқ-овқат аллергиясига хос асосий аломатлар ва унинг профилактикаси ҳақида ҳам тўхталди.

— Озиқ-овқат аллергияси белгилари одатда таомлангандан бир неча дақиқадан икки соатгача ривожланади, — дейди шифокор. — Симптомлар беморнинг ёши ва иммунитети ҳолатига боғлиқ. Асосий аломатлар эса терида тошма, қичишиш, шиш ёки ачишиш билан намоён бўлади.

Оғиз бўшлиғида эса шиллиқ парданинг шишиши, аллергик ринит, яъни бурун битиши, аксириш ва бурундан сув келиши, йўтал, нафас қисиши, кўзларнинг ёшланиши ва қизариши, кўнгил айниши кузатилиши мумкин. Баъзан бу турдаги аллергия белгиларига кўнгил айниши ва қайт қилиш, ич кетиши, қорин соҳасидаги оғриқлар ҳам хос.

Аллергия маҳали одатда тошма — эшакеми кўринишида пайдо бўлиб, қаттиқ ўзакли қизил тусли тошма, шиш ва қичишиш билан кечади.

Эмизикли болаларда овқат аллергияси атопик дерматит сабаб қатор қўшимча аломатларга эга. Масалан, тери қуришқоқлиги, боланинг анал соҳасида эмизгандан кейин кучаядиган қизариш шулар сирасидан.

Баъзи одамларда озиқ-овқат аллергияси жиддий аломатлар — бронхиал обструкция, кўкрак қафасидаги сиқилиш, нафас олишнинг қийинлашиши, қон босимининг кескин пасайиши, бош айланиши ёки хушни йўқотиш каби ҳаёт учун хавфли аломатлар билан кечиши мумкин.

Шу сабабли озиқ-овқат аллергиясидан азият чекадиган ёки бунга мойил кишилар мутахассислар кўригидан ўтиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишлари шарт.

Умуман, аллергиянинг табиий даво усули, аввало, тўғри овқатланишдир. Бемор аллерген чақирувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан тийилиши ва воз кечиши лозим.

Парҳез орқали секин-аста, аммо ишончли равишда аллергияни енгиш мумкин. Қолаверса, аллергия профилактикасининг ягона йўли — тўғри овқатланиш. Бунга катталар ҳам, болалар ҳам амал қилиши зарур.

☎️ +99 878 150 96 49
☎️ +99 871 214 55 07

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *