+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Тошкент вилояти, Чирчиқ шахрида марказ шифокорлари томонидан кўриклар ўтказилди!

Касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишда тиббий кўрикларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Шу боис Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази шифокорлари томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

Айни баҳор вақтида аллергик беморлар учун бу кўрик жуда муҳим бўлди.
Кўрикда 55 нафар бемордан биоматериал (қон) олинди, шунингдек. ҳар бир бемор билан аллергик касалликлар бўйича ёзма сўровнома ўтказилди.

Ўтказилган бу тадбирнинг аҳамияти катта,- деди марказнинг болалар аллерголог шифокори Ҳаётхон Солиева.

  • Шу йўл билан аллергик касалликлар ўз вақтида аниқланади ва аниқланган касаллик тезда даволанади. Хасталикнинг сурункали ҳолатга ўтиб кетишининг олди олинишида бу каби шифокор кўриклари муҳим аҳамиятга эгадир.
  • Кўрик давомида шифокорлар фуқароларга турли хилдаги аллергик ҳамда нафас йўллари ва тери касалликлари ҳақида зарур тавсия ва маслаҳатлар беришди.

☎️ +99 878 150 96 49
☎️ +99 871 214 55 07

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.