
🏥 Тошкент вилояти ўрта Чирчиқ ТТБ 56-сон оилавий поликлиникада Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ходимлари томонидан аҳоли бепул кўрикдан ўтказилмоқда.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 28 март куни соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларга бағишланган видеоселектор йиғилишида республикада фаолият юритадиган ҳар бир марказ бир ойлик иш режимига ўтиши кераклиги ва бунда чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.

👩🏻⚕️ 56-сон оилавий поликлиникада ўтказилаётган тиббий кўрик давомида ҳудудда яшовчи болалар ва катталар юқори малакали, олий тоифали аллерголог-шифокорлардан тиббий-маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича тавсиялар олмоқдалар.

☎️ +99 878 150 96 49
☎️ +99 871 214 55 07