+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Аллергология маркази шифокорлари Наманган вилоятида!

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иккинчи ишчи гуруҳи Наманган вилоятида бўлиб турибди. Таниқли шифокорлар, олим ва мутахассислардан иборат гуруҳ соҳа ишини янада ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини муттасил ошириш бўйича зарур амалий кўмаклар бермоқда. Бинобарин, Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази вакилларининг фаолияти айниқса диққатга сазовордир.

Аллергология маркази бош шифокори Қўзиев Ғайрат Эштемирович бошчилигидаги гуруҳ Аллергология маркази мутахассиси Акромов Анвар Тохирович билан бирга Наманган вилояти КТТМ Аллергология бўлимида ётиб даволанаётган оғир беморларни кўрикдан ўтказишди, ундан сўнг Наманган вилояти Уйчи туманидаги КТМПда беморларни тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, нафас фаолиятини бахолаш учун синамалар ўтказилмоқда.

Жойларда «ҳонадонбай» тамойили асосида аллергик касалликлари бор бўлган, 1-гуруҳ ногиронлиги мавжуд, оғир аҳволидаги беморлар бориб кўрилмоқда, аҳоли саломатлиги, уларни қийнаётган тиббиётга доир муаммоларни ўрганилмоқда, фуқоролар ўртасида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жумладан касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.

Гуруҳ раҳбари Қўзиев Ғайрат Эштемирович бошчилигидаги гуруҳ аъзолари билан бирга 1 ва 2-апрел куни Наманган вилояти Уйчи тумани Беруний махалласида, Навоий м.ф.й. Маданият кўчасида бўлишди. Кўрик вақтида 1-гуруҳ ногиронлиги бор, ревматологик деформациялари ва аллергик касалликлари бор бўлган оғир беморлар кўрикдан ўтказилди. Оилавий шароити ўта оғир бўлган беморларда стационар даволанишга мухтож бўлган беморлар аниқланди. Хонадон аъзолари билан соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан суҳбатлашишди. Мулоқот чоғида тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш, ҳовлида тозаликни сақлаш, болаларни гигиена талабларига риоя этишга одатлантириш бўйича маслаҳатлар берилди. Турли даволаш масканларига даволаниш учун йўлланмалар берилиши айтилди.

Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази.

+99871 214 55 03

+99878 150 96 49

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.