+99878 150 96 49; +99871 214 55 03; +99871 214 55 07 (дежур. врач)
allergocenteruz@gmail.com

Республика аллергологлари соғломлаштириш акциясида фаол қатнашмоқдалар!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё ва Наманган вилоятларида соғломлаштириш акциясига старт берилди.

Хусусан, шу кунларда Қашқадарё вилоятида Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология марказининг директори, т.ф.д., профессор Разикова Илмира Садуллаевна бошчилигида бир гуруҳ мутахассислар, Наманган вилоятида эса Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология маркази бош шифокори Қўзиев Ғайрат Эштемирович бошчилигида бир нечта мутахасислардан иборат тиббий гуруҳлар иш олиб боришмоқда.

Президентимиз тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Аллергология марказининг мутахасислари бир нечта гуруҳларга бўлинган ҳолда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги ВКТТБ, 62-сонли ҚОПда, Муборак туманидаги КТТБда, Миришкор туманидаги КТТБда, Наманган вилоятида ВКТТМда ва Уйчи тумани КТМПда беморларни кўрикдан ўтказишмоқда.

Бундан ташқари мутахассислар гуруҳлар кесимида жойларда “хонадонбай” тамойили асосида аҳоли саломатлиги, уларни қийнаётган тиббиётга доир муаммоларни ўрганишмоқда, фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жумладан, касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.

Асосийси, даволанишга муҳтож бўлган аҳоли тоифасининг ҳудудлар кесимидаги рўйхати шакллантирилиб, оғирлик даражаси бўйича таснифланмоқда.

Мазкур акция доирасида аллергик касалликлари бор беморлар бирламчи бўғимда аниқланмоқда. Уларга махсус диагностик даволовчи аллергенлар билан синамалар қўйилиб, касалликка олиб келаётган сабабчи аллергенлар аниқланмоқда. Бу текширув усули орқали аллергик касалликларда махсус даволашга мухтож беморлар ажратиб олиниб, уларга керакли тавсиялар берилмоқда. Бундан ташқари бронхиал астма касаллигини эрта диагностика қилиш ва каслликнинг оғирлик даражасини, назоратга олинганлигини аниқлаш мақсадида ташқи нафас фаолиятини текшириб, турли синамалар ўтказилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу соғломлаштириш акциясида бюрократик тўсиқларсиз, аҳолини сарсон қилмасдан, уларнинг хонадонигача кириб бориб, дардларига малҳам бўлиш устувор вазифа қилиб олинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.